I Халқаро Форум · Ўзбекистон · 2026

Ислом Цивилизацияси:
Тинчлик, Бағрикенглик
ва Илм–маърифат йўли

Тошкент · Самарқанд · Термиз — беш кун, уч шаҳар, битта буюк мерос

5 Кун
3 Шаҳар
7+ Ялпи мажлис
3 Конференция
Тошкент

Цивилизацияларни боғлайдиган платформа

I Халқаро Ислом Цивилизацияси Форуми Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилади. Форум ислом цивилизациясининг бой маънавий ва интеллектуал меросини тадқиқ қилиш, тинчлик ва диалогни мустаҳкамлаш мақсадида дунёнинг турли мамлакатларидан олимлар, мутахассислар ва давлат арбобларини бир жойга тўплайди.

300+ Участников
40+ Стран
100+ Международных спикеров
35+ Мировых СМИ
Самарқанд — Ислом цивилизацияси маркази
Илм–Фан Интеллектуал мерос
Тинчлик Маданиятлар мулоқоти
Бирлик Халқаро олимлар
Мерос Ислом санъати

Уч Шаҳар — Бир Сафар

01
6–8 Июль · 1–3 кун
Тошкент
Форумнинг асосий маскани. Ислом цивилизацияси маркази биносида ялпи мажлислар ва расмий очилиш маросими.
7 Ялпи мажлис Расмий очилиш Маданий дастур
Xaritani faollashtirish uchun bosing
02
9–10 Июль · 4–5 кун
Самарқанд
Имом Бухорий ва Имом Мотуридийга бағишланган халқаро конференциялар. "Боқий шаҳар" мажмуаси.
2 Конференция Имом Бухорий мажмуаси Чокардиза
Xaritani faollashtirish uchun bosing
03
11 Июль · 6-кун
Термиз
Термиз ҳадис мактаби ва Имом Термизий меросига бағишланган илмий анжуманлар. Ҳаким Термизий мажмуаси зиёрати.
Илмий анжуман Ҳаким Термизий Термиз ДУ
Xaritani faollashtirish uchun bosing

Форум Дастури

2026 йил 6–11 июль кунлари
Тошкент · Самарқанд · Термиз
Ислом цивилизацияси маркази
6 Июль, 2026 · Тошкент шаҳри
Жадвал асосида
Иштирокчиларни Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш. Меҳмонхонага жойлаштириш.
Кун давомида
Форум иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва ОАВни аккредитация қилиш.
13:00-14:00
Тушлик (Khan Ahmad ресторани).
14:00-15:00
Маҳаллий ва хорижий ОАВ учун матбуот анжумани.
Режа асосида
Икки томонлама учрашувлар, китоб тақдимотлари ва музокаралар.
Режа асосида
Семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва илмий мулоқотлар.
19:00-20:00
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музей экспозициясининг Қуръон залида “Ислом нури дурдоналари” кўргазмасининг очилиш маросими.
20:00-22:00
Ташкилотчилар номидан кечки зиёфат.
(Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси терассасида)
22:00
Меҳмонхонага трансфер ва дам олиш.
7 Июль, 2026 · Тошкент · Ислом Цивилизацияси Маркази
08:30-09:00
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш.
09:00-11:00
Анжуманнинг расмий очилиши
• Қуръони карим тиловати ва тақдимот фильми намойиши.
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги (Хайриддин Султонов ўқиб эшиттиради).
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг чиқишлари: Музаффар Камилов, Салим ал-Малик, Шайх Нуриддин Холиқназар, Шайхулислом Оллошукур Пошозода, Абдулкарим ал-Иссо (видеомурожаат), Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд, Султан Раев, Куршад Зорлу, Маҳмуд Эрол Қилич, Фарит Мухаметшин, Фарҳан Низами (видеомурожаат).
• Жамоавий суратга тушиш.
11:00-12:00
I Ялпи мажлис “Ислом цивилизациясининг маънавий мероси: ҳадис, фиқҳ, илоҳиёт ва маърифат”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг маърузалари (Муфтийлар шўъбаси: Шайх Нуриддин Холиқназар, Шайх Назир Муҳаммад Айяд, Шайх Аҳмад Ҳасанот, Шайх Талгат Тажуддин, Шайх Наврўзбой Тағанули, Шайх Абдулазиз Зокиров, Шайх Саидмукаррам Абдулқодирзода).
12:00-13:00
II Ялпи мажлис “Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази – инновацион илмий–маърифий ғояларнинг халқаро платформаси”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг мавзу бўйича чиқишлари (Маданият вазирлари шўъбаси: Озодбек Назарбеков, Шер Аҳмад Хаққоний, Аврангзеб Хон Хичи, Имад Абдуллоҳ Ҳамдан, Станко Благоевич).
13:00-14:00
Тушлик
(Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси ва «Khan Ahmad» ресторани).
14:00-15:00
III Ялпи мажлис “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар: Учинчи Ренессанснинг инновацион ғоялари ва стратегик йўналишлари”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг чиқишлари (Дин ишлари бўйича вазирлар шўъбаси: Аҳмад Тавфиқ (видеомурожаат), Содиқжон Тошбоев, Усома Азҳарий, Рамин Мамедов, Зулкифли Ҳасан, Талантбек Ташибеков, Сулаймон Давлатзода).
15:00-16:00
IV Ялпи мажлис “Ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак асоси”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг чиқишлари (Халқаро ташкилотлар раҳбарлари шўъбаси: Азамат Зиё, Шоҳин Мустафоев, Тоҳа Айҳан, Абдулфаттоҳ Сулаймон Абдуллоҳ, Ақтоти Раимқулова, Ториқ Али Бахит (видеомурожаат)).
16:00-17:00
V Ялпи мажлис “Ислом меросини сақлашда таълим, кутубхоналар ва қўлёзма манбаларнинг ўрни”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг маърузалари (Нуфузли олимлар ва экспертлар шўъбаси: Ҳомиджон Ишматбеков, Муҳаммад Зайтун Расмин, Муҳаммад Шаҳим Али Саид, Абдулазиз Консова, Муҳаммад Абулхайр Шукрий, Амр ал-Лайсий).
17:00-18:00
VI Ялпи мажлис “Ислом цивилизациясида интеллектуал салоҳият: тарихий моделлар ва замонавий талқинлари”
• Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг маърузалари (Турли ташкилот раҳбарлари шўъбаси: Ҳабибулло Садибақосев, Шайх Муҳаммад Дувайний, Музеффер Шекер, Дамир Мухетдинов, Муҳаммад Аъзам Муҳаммад Одил, Гюлтен Бедретдин, Муҳаммад Саид Амур ал-Ҳажарий).
18:00-18:30
Форум биринчи куни якунлари.
18:30-20:00
Эркин дастур бўйича.
20:00-22:00
Тантанали қабул маросими
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан расмий қабул. 3D Мэппинг шоу.
(Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Хоразм» портали олдида очиқ осмон остида)
8 Июль, 2026 · Тошкент · Ислом Цивилизацияси Маркази
08:30-09:00
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш.
09:00-09:10
Форумнинг биринчи куни ҳақида видеолавҳа.
09:10-09:40
Махсус тақдимотлар
«Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази: мерос, илм-фан ва маърифатнинг глобал платформаси».
Маърузачи: Фирдавс Абдухолиқов – Марказ директори, WOSCU бошқаруви раиси.
09:40-10:40
Сессия I Фикр ва сўз дурдоналари: нашр лойиҳалари
Китоб-альбомлар ва янги нашрлар тақдимотлари:
• «Қардошлик ва иттифоқчиликнинг олий нуқтаси» (Аллошукур Пошозода)
• «Саҳиҳ ал-Бухорий – “Уммат китоби”» (Салим ал-Малик)
• «Шавкат Мирзиёев – маърифатпарвар йўлбошчи» ва «Ислом цивилизациясининг илмий атласи» (Маҳмуд Эрол Қилич)
• «Абу Исо ат-Термизий. Пайғамбарнинг фазилатлари», «Катта Лангар Қуръони» (2-нашри) ва «Марсель коллекцияси» (Дамир Мухетдинов)
• «114 Қуръон», «Катта лангар Қуръони» ва «Ўзбекистон Қуръонлари» факсимиле нашрлари (Александр Вильгельм, Рустам Жабборов)
• «Янги Ўзбекистон: тинчлик, инсонпарварлик ва бағрикенглик диёри» (Аҳмад Жасим Зубайдий)
• «Ўзбекистон: Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти» (Муҳаммад Аббос Хон)
• «Шавкат Мирзиёев – жаҳон миқиёсидаги давлат ва сиёсат арбоби» (Валерий Бирюков).
10:40-11:40
Сессия II Келажак технологиялари: меросни сақлашнинг замонавий ечимлари
Рақамли ва инновацион лойиҳалар тақдимотлари:
• «INKSIGHT AI – араб ёзувидаги қўлёзма матнларни таниш ва ўқиш учун интеллектуал модель» (Зоҳидулло Мунавваров)
• «Тарихий шахсларнинг рақамли қиёфалари», «Тенг имкониятлар музейи» инклюзив лойиҳаси ва «Чегарасиз музей» виртуал лойиҳаси (Савлат Рашидов)
• «Ўзбекистондан дунёга 1001 ихтиро» кўчма болалар кўргазмаси лойиҳаси (Салим Аҳмад)
• Марказнинг замонавий таҳлилий лабораторияси (Игорь Гор)
• «Мероснинг қайтиши: ЕХҲТ кўмагида маданий бойликларни репатриация қилиш дастури» (видеомурожаат).
11:40-12:00
Сессия III Келишув ва меморандумларни имзолаш
• Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Фатво уйи ўртасида ҳамкорлик меморандуми.
• Ислом цивилизацияси маркази, ТУРКСОЙ ва Халқаро Турк академияси ўртасида қўшма мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш тўғрисидаги битим.
• Халқаро хаттотлар танловини ўтказиш ва қўлёзма Қуръон яратиш тўғрисидаги битим.
• Имом ал-Бухорий номидаги Халқаро мукофотни таъсис этиш тўғрисидаги битим.
12:00-12:50
Сессия IV Марказлар лойиҳалар тақдимоти ва битимларни имзолаш
• Имом Мотуридий маркази ва Салжуқ университети (Туркия) ўртасида битим.
• Имом Мотуридий маркази ва Ал-Азҳар ҳузуридаги Имом Ашъарий маркази ўртасида ҳамкорлик битими.
• Имом Бухорий маркази ва Туркия Ислом тадқиқотлари маркази (ISAM) ўртасида битим.
• Имом Бухорий маркази ва IRCICA ўртасида қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ҳамкорлик битими.
• Имом Термизий маркази ва IRCICA ўртасида ҳамкорлик битими.
• Ислом цивилизацияси марказини 2027-2030 йилларда ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»ни қабул қилиш.
12:50-13:20
I халқаро ислом цивилизацияси форуми якунлари бўйича Декларация матнини қабул қилиш.
13:20-13:30
Форум қатнашчилари номидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланадиган мурожаатни ўқиб эшиттириш.
13:30-14:00
Форумнинг ёпилиши
14:00-15:30
Тушлик
(Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биноси ва Khan Ahmad ресторани).
16:50-19:25
Самарқанд шаҳрига жўнаб кетиш.
(«Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар» конференцияси иштирокчиларидан ташқари)
19:25-20:30
Самарқанд шаҳрига етиб бориш ва меҳмонхонага жойлашиш.
20:30-22:30
Тантанали қабул маросими
Самарқанд вилояти ҳокимлиги номидан расмий қабул.
• Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш.
• Имом Бухорий инновацион музейи бўйлаб экскурсия.
(Имом Бухорий мажмуаси атрофида очиқ осмон остида)
9 Июль, 2026 · Самарқанд ва Термиз шаҳарлари

I Халқаро конференция: Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” асари – уммат китоби

Модератор – Шовосил Зиёдов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори | Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» меҳмонхонаси конференц зали (сиғими 150 киши)
09:00-09:05
Анжуман очилиши (Қуръони карим тиловати)
09:05-09:10
Махсус видеоролик намойиши.
09:10-09:40
Очилиш маросими ва табрик сўзлари
Спикерлар: Музаффар Камилов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи, Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд – Макка шаҳридаги “Масжид ал-Ҳаром” Бош имоми, Салим ал-Малик – ICESCO Бош директори, Фирдавс Абдухаликов – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ Зайд – Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, Аҳмад Тавфиқ – Марокаш Вақф ва ислом ишлари вазири (видеомурожаат), Содиқжон Тошбоев – Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Шайх Нуриддин Холиқназар – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайхулислом Оллошукур Пошозода – Кавказ мусулмонлари идораси раиси.
09:40-11:20
1-пленар йиғилиш “Имом Бухорий камолотига таъсир кўрсатган географик, ижтимоий ва оилавий муҳит”
Модератор – Аҳмад Дубаян – Буюк Британия Ислом маданият маркази Бош директори. Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» конференц зали (сиғими 65 киши)
• 09:40-09:55: Алқоси Муфарриҳ Сулаймон – Имом Муҳаммад бин Сауд университети профессори.
• 09:55-10:10: Саиду Муҳаммад – Калькутта университети тадқиқотчиси (Ҳиндистон).
• 10:10-10:25: Снобер Аҳмад – Истанбул “29 Май” университети доценти.
• 10:25-10:40: Абдулҳамид Муҳаммад Саид Элазабий – Сифат ва фаолиятни баҳолаш бошқармаси директори (Ливия).
• 10:40-10:55: Межуди Месауд – Батна университети тадқиқотчиси (Жазоир).
• 10:55-11:10: Муҳокамалар.
• 11:10-11:20: Кофе-брейк.
11:20-14:00
2-пленар йиғилиш “«Саҳиҳ ал-Бухорий» асарида илмий мезонлар, ишончлиликни тасдиқлаш ва таснифлаш усуллари”
Модератор – Др. Снобер Аҳмад – Истанбул “29 Май” университети доценти. Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» конференц зали (сиғими 150 киши)
• 11:20-11:45: Ҳамидий Абдул Бори – Кобул университети Шариат факультети профессори.
• 11:45-12:00: Муҳаммад Элметвалли Али Фадел – Ал-Азҳар университети профессори.
• 12:00-12:15: Ҳазне Ҳайтам – Сабаҳаттин Заим университети Ислом фанлари факультети.
• 12:15-12:30: Абакар Маҳамат Исо – Ҳадис илми бўйича мутахассис (Чад).
• 12:30-12:45: Адоули Хассен – Тунислик олим.
• 12:45-13:00: Ал-Бухорий Бакр Муҳаммад Фадла – Имом Муҳаммад ибн Сауд Ислом университети.
• 13:00-14:00: Тушлик ва пешин намози (Меҳмонхонада).
14:00-15:45
3-пленар йиғилиш “«Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ» асарининг халқаро кутубхоналардаги нодир қўлёзмалари”
Модератор – Доктор Аҳмад Шавқий Бинебине – Марокаш Қироллик саройидаги “Ал-Хизона ал-Ҳасания” кутубхонаси директори. Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» конференц зали (сиғими 150 киши)
• 14:00-14:15: Аҳмад Муҳаммад Аттия Абделҳади Муборак – Искандария кутубхонаси Қўлёзмалар маркази катта илмий ходими (Миср).
• 14:15-14:30: Маҳмуд Масрий – Фотиҳ Султон Меҳмет университети профессори (Туркия).
• 14:30-14:45: Ал-Ҳамидий Нуриддин – Марокашлик тадқиқотчи.
• 14:45-15:00: Тақи Муҳаммад – Бангладешлик тадқиқотчи.
• 15:00-15:15: Хияли Абделмажид – “Ал-Хизона ал-Ҳасания” кадрлар хизмати раҳбари (Марокаш).
• 15:15-15:30: Муҳокамалар.
• 15:30-15:45: Кофе-брейк.
15:45-17:15
4-пленар йиғилиш “Турли мамлакатлар олимларининг “ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ”ни ўрганиш ва тарғиб этишга қўшган ҳиссаси”
Модератор – Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари. Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» конференц зали (сиғими 150 киши)
• 15:45-16:00: Эл Алайми Али – Тадқиқотчи (Тунис).
• 16:00-16:15: Маҳмут Шариф Муҳаммат Нур – Олий педагогика институти (Чад).
• 16:15-16:30: Юсуф Мутохир бин Насир – Iconic Open университети тадқиқотчиси.
• 16:30-16:45: Басма Имом Башир Марзуқ Аҳмад – Искандария университети (Миср).
• 16:45-17:00: Самадий Холид – Профессор (Марокаш).
• 17:00-17:15: Маҳфуж Аҳмад ал-Селҳати – Профессор (Буюк Британия).
17:15-18:30
5-пленар йиғилиш “Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ” билан боғлиқ масалалар ва турли ёндашувлар”
Модератор – Доктор Абдулҳамид Ашақ – “Дор ал-Ҳадис ал-Ҳасания” кутубхонаси директори (Марокаш). Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» конференц зали (сиғими 150 киши)
• 17:15-17:30: Шовосил Зиёдов – Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори.
• 17:30-17:45: Саҳли Муҳаммад – Ҳасан I университети профессори (Марокаш).
• 17:45-18:00: Аҳмад Файсал – Сулаймон Демирел университети тадқиқотчиси (Туркия).
• 18:00-18:15: Ариф Чансул Муна – Индонезиялик тадқиқотчи.
• 18:15-18:30: Муҳокамалар ва конференция якуний декларациясини қабул қилиш.

II Халқаро конференция: “ИМОМ МОТУРИДИЙ МЕРОСИ: МЎЪТАДИЛЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА ИЛМ-МАЪРИФАТ ПОЙДЕВОРИ”

Модератор – Комилжон Шермухамедов, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори | Ўтказилиш жойи: Silk Way Hotel меҳмонхонаси конференц зали (сиғими 120 киши)
09:00-09:05
Анжуман очилиши (Қуръони карим тиловати)
09:05-09:20
Махсус видеоролик намойиши.
09:20-11:00
Очилиш маросими, табрик сўзлари, тақдирлаш ва кофе-брейк
• 09:20-09:30: Давронбек Махсудов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари.
• 09:30-09:40: Шайх Муҳаммад Дувайний – Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари маслаҳатчиси.
• 09:40-09:50: Муртазо Бедир – Ислом тадқиқотлари маркази (İSAM) директори (Туркия).
• 09:50-10:00: Зулкифли Ҳасан – Малайзия Дин ишлари вазири.
• 10:00-10:10: Шайх Назир Муҳаммад Айяд – Миср Бош муфтийси.
• 10:10-10:20: Гюлтен Бедретдин – Финляндия Ислом жамияти президенти.
• 10:20-10:40: Мотуридийлик бўйича халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросими.
• 10:40-11:00: Кофе-брейк.
11:00-14:00
1-пленар йиғилиш “Имом Мотуридий ва унинг издошларининг калом илми ривожидаги ўрни”
Модератор – Аҳмад Саъд Даманҳурий – Марказ катта илмий ходими. Ўтказилиш жойи: Silk Way Hotel конференц зали (сиғими 120 киши)
• 11:00-11:10: Муҳаммад Ҳассан – “Салам” маркази директори (Миср).
• 11:10-11:20: Сўнмаз Кутлу – Анқара университети профессори.
• 11:20-11:30: Дамир Мухитдинов – Дума бош муфтийси ўринбосари, Москва ислом институти ректори.
• 11:30-11:40: Мурсел Гундўғду – Мотуридийшунос ёзувчи (Туркия).
• 11:40-11:50: Муҳаммад Асрий Зайнул Обидин – Перлис штати муфтийси (Малайзия).
• 11:50-12:00: Абдулмалик Тўйчибоев – Марказнинг Туркиядаги вакили, олим.
• 12:00-12:10: Арнолд Ясин Мол – Роттердам ислом амалий фанлар университети доктори.
• 12:10-12:20: Абдуллатиф Аллоқулов – Марказ бўлим бошлиғи.
• 12:20-12:30: Имом Мотуридий маркази нашрлари тақдимоти (Аҳмад Саъд Даманҳурий).
• 12:30-14:00: Тушлик (Меҳмонхонада).
14:00-15:20
2-пленар йиғилиш “Замонавий дунёда Имом Мотуридий ҳамда мотуридийлик таълимотининг ўрганилиши”
Модератор – Муҳаммад Мишъал – Имом Ашъарий маркази директор ўринбосари (Миср). Ўтказилиш жойи: Silk Way Hotel конференц зали (сиғими 120 киши)
• 14:00-14:10: Сайфул Асрий – Булғор ислом академияси ўқитувчиси.
• 14:10-14:20: Шукрон Абдураҳмон – Малайзия халқаро ислом университети профессори.
• 14:20-14:30: Абдул Ати Шарқовий – “Илм” рақамли хизматлар муассасаси раҳбари (Миср).
• 14:30-14:40: Соатмурот Примов – Тошкент ислом институти кафедра мудири.
• 14:40-14:50: Муҳаммад Аъзам Муҳаммад Одил – Малайзия Исломни англаш институти директори.
• 14:50-15:00: Шукрулло Жўраев – Марказ бўлим бошлиғи.
• 15:00-15:10: Самарқанддаги “Имом Мотуридий инновацион музейи” тақдимоти (Ихтиёр Абдураҳмонов).
• 15:10-15:20: Кофе-брейк.
15:20-17:00
3-пленар йиғилиш “Глобаллашув даврида мотуридийлик таълимотининг бағрикенглик маданияти ва илм-фанни ривожлантиришдаги аҳамияти”
Модератор – Абдулатиф Аллоқулов – Марказ бўлим бошлиғи. Ўтказилиш жойи: Silk Way Hotel конференц зали (сиғими 120 киши)
• 15:20-15:30: Муҳаммад Рашид Акпинар – Салжуқ университети Имом Мотуридий маркази директори (Туркия).
• 15:30-15:40: Муҳаммад Мишъал – Имом Ашъарий маркази директор ўринбосари (Миср).
• 15:40-15:50: Аҳмад Саъд Даманҳурий – Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
• 15:50-16:00: Шоҳимардон Ўринбеков – Манас университети ўқитувчиси.
• 16:10-16:20: Ҳуля Алпер – Мармара университети Илоҳиёт факультети профессори.
• 16:20-16:30: Ихтиёр Абдураҳмонов – Марказ етакчи илмий ходими.
• 16:30-16:40: Абдулазиз Яхшиликов – Марказ етакчи илмий ходими.
• 16:40-17:00: Якуний пленар йиғилиш ва Конференция якуний декларациясини қабул қилиш.

III Халқаро конференция: “ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ДУНЁ: МЕРОС, МУЛОҚОТ ВА ТАРАҚҚИЁТ”

Модератор – Баҳром Абдухалимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти | Ўтказилиш жойи: “Imam al-Bukhari Grand Hotel” (сиғими 100 киши)
09:00-14:00
Ялпи мажлис: Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг маърузалари, муҳокама ва тушлик
• 09:00-09:10: Шавкат Аюпов – ЎзР ФА академиги, сенатор.
• 09:10-09:20: Музеффер Шекер – Туркия Фанлар Академияси президенти.
• 09:20-09:30: Ақтоти Раимқулова – Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти.
• 09:30-09:40: Браҳим Лайтус – Европа тараққиёт ва тадқиқотлар академияси бош директори.
• 09:40-09:50: Шахин Мустафаев – Халқаро Туркий академия президенти.
• 09:50-10:00: Роберт Ф. Блюм – Женева Дипломатик маркази раиси.
• 10:00-10:10: Рафиқ Муҳамметшин – Қозон ислом университети ректори.
• 10:10-10:20: Рамиз Зекай – Албания Таълим, мерос ва туризм институти директори.
• 10:20-10:30: Сали Шахсивари – “Ал-Фурқон” Ислом мероси жамғармаси ижрочи директори.
• 10:30-10:40: Жошкун Йилмаз – Туркия Қўлёзмалар бошқармаси раҳбари.
• 10:40-11:20: Кофе-брейк.
• 11:20-11:30: Шарлотта Крамер – Müller&Schindler нашриёти президенти (Австрия).
• 11:30-11:40: Аҳмад Шавқий Бинебине – Марокаш Қироллиги Мукофот қўмитаси раиси.
• 11:40-11:50: Доктор Шайх Улд Эл Зайн – Мавритания ва Африка уламолари форуми бош котиби.
• 11:50-12:00: Фирдавс Абдухаликов – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори.
• 12:00-12:30: Маърузалар муҳокамаси.
• 12:30-14:00: Тушлик (Меҳмонхонада).
14:00-15:30
1-пленар йиғилиш “Ислом цивилизациясининг илмий ва интеллектуал мероси: Мовароуннаҳр олимларининг жаҳон фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси”
Модератор – Баҳром Абдуҳалимов – ЎзР ФА вице-президенти. Ўтказилиш жойи: “Imam al-Bukhari Grand Hotel” (сиғими 100 киши)
• 14:00-14:10: Афифи ал-Акити – Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази доктори (Буюк Британия).
• 14:10-14:20: Малика Носирова – Ориентал университети профессори.
• 14:20-14:30: Абделҳак Аззузий – Цивилизациялар иттифоқи кафедраси раҳбари (Марокаш).
• 14:30-14:40: Арнолд Ясин Мол – Роттердам ислом амалий фанлар университети доктори.
• 14:40-14:50: Хассан Саҳл Дар Ал Кутуб Саҳл – Миллий кутубхона ва архивлар уйи олим-қўлёзмашуноси (Миср).
• 14:50-15:00: Жаннат Исмаилова – Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, профессор.
• 15:00-15:10: Карим Камол Хилал – Ислом цивилизацияси ва археология соҳасида доктор (Миср).
• 15:10-15:20: Муҳаммад Носирий – “Дор ал-Ҳадис ал-Ҳасания” профессори (Марокаш).
• 15:20-15:30: Адилжон Кориев – Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи.
15:30-17:20
2-пленар йиғилиш “Ислом цивилизацияси ва маданиятлараро ҳамкорликнинг замонавий жараёнлари”
Модератор – Малика Носирова – Ориентал университети профессори. Ўтказилиш жойи: “Imam al-Bukhari Grand Hotel” (сиғими 100 киши)
• 15:30-15:40: Сан-Пабло Рикардо – Руис де ла Серна университети профессори (Испания).
• 15:40-15:50: Маҳа Абдулазиз Абдулғаний ал-Ҳаббар – Имом Аъзам университети профессори (Ироқ).
• 15:50-16:00: Абдумажид Мадраимов – Темурийлар тарихи давлат музейи етакчи илмий ходими, профессор.
• 16:00-16:10: Ҳамид Лаҳмар – Олий таълим профессори (Марокаш).
• 16:10-16:20: Салоҳ Абулхож – Халқаро ислом фанлари университети Ҳанафий мазҳаби факультети декани (Иордания).
• 16:20-16:30: Манабу Шимизу – Ривожланаётган иқтисодиётлар институти фахрий профессори (Япония).
• 16:30-16:40: Балаш Сёллёши – Лоранд Этвёш номидаги университет (ELTE) доценти (Венгрия).
• 16:40-16:50: Ершат Онгар – Нур-Муборак Миср ислом маданияти университети проректори (Қозоғистон).
• 16:50-17:00: Дилора Ражабова – Самарқанд давлат университети профессори.
• 17:00-17:20: Кофе-брейк.
17:20-21:00
3-пленар йиғилиш “Маданий мерос ва Учинчи Ренессанс: фан, таълим ва маърифатнинг янги имкониятлари”
Модератор – Нодира Мустафаева – Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими раҳбари, профессор. Ўтказилиш жойи: “Imam al-Bukhari Grand Hotel” (сиғими 100 киши)
• 17:20-17:30: Чен Вэй – Хитой Фанлар академияси Табиий фанлар тарихи институти доценти.
• 17:30-17:40: Максет Карлибаев – ФА Қорақалпоғистон бўлими ИТИ бош илмий ходими, профессор.
• 17:40-17:50: Ҳикметуллоҳ Эртач – Зонгулдак Булент Эжевит университети доценти (Туркия).
• 17:50-18:00: Муҳсин ал-Муҳсин – “Қассем” университети профессори (Саудия Арабистони).
• 18:00-18:10: Нуриддин Белхут – Париж университети Исломшунослар факультети директори.
• 18:10-18:20: Муҳаммад Аттия Муборак – Искандария кутубхонаси Қўлёзмалар маркази илмий ходими (Миср).
• 18:20-18:30: Анжуман биринчи кунининг ёпилиши.
• 19:00-21:00: Анжуман иштирокчилари шарафига тантанали қабул маросими.

IV Халқаро конференция: ТЕРМИЗ ҲАДИС МАКТАБИ: АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

Модератор – Музаффархон Жониев, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори | Ўтказилиш жойи: Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази конференц зали (сиғими 150 киши)
05:50-09:30
Термиз шаҳрига келиш ва рўйхатдан ўтиш
• 05:50-07:20 - Термизга учиш.
• 07:20-09:00 - «Termiz Palace» меҳмонхонасига жойлашиш ва нонушта.
• 09:00-09:30 - Рўйхатга олиш ва анжуман очилиши (Қуръони карим тиловати).
09:35-10:25
Очилиш маросими ва табрик сўзлари
Спикерлар: Иргаш Даминов – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Бош инспектори, Усома Саййид Азҳарий – Миср Араб Республикаси Вақф вазири, Дилшод Мамадкулов – Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, Улуғбек Қосимов – Сурхондарё вилояти ҳокими, Иброҳим ал-Ҳасанот – Иордания Бош муфтийси, Маҳмуд Эрол Қилич – ИРСИКА Бош директори, Иброҳим Нежм – Миср Бош муфтийси катта маслаҳатчиси, Сали Шаҳсиварий – “Ал-Фурқон” Ислом мероси жамғармаси ижрочи директори, Муҳаммад Абдулҳаким Кандий Азҳарий – “Марказ билимлар шаҳри” маркази директори (Ҳиндистон), Абдуқодир Тошқулов – Термиз давлат университети ректори.
10:25-11:30
Ялпи мажлис: Маҳаллий ва халқаро спикерларнинг маърузалари, жамоавий сурат ва кофе-брейк
• Спикерлар: Аҳмад Бенсағир – Лагуат шаҳридаги Ислом илмлари ва цивилизациясини тадқиқ қилиш маркази директори (Жазоир), Яҳё Паллавичини – Европа мусулмон етакчилари кенгаши раиси, Меҳмет Эмин Ўзафшар – Анқара университети Илоҳиёт факультети профессори.
• Жамоавий суратга тушиш ва кофе-брейк.
11:30-16:00
1-шўъба йиғилиши “Имом Термизий ва термизий алломалар”
Модератор – Иброҳим Усмонов – ЎзР ФА Шарқшунослик институти илмий котиби. Ўтказилиш жойи: Имом Термизий маркази конференц зали (сиғими 150 киши)
• Спикерлар: Олимжон Давлатов, Аширбек Мўминов, Ҳикметуллаҳ Эртач, Зайлабидин Ажимаматов, Мирзо Кенжабек.
• Савол-жавоб ва муҳокамалар.
• Тушлик (“Zeytun” ресторани).
• Спикерлар: Сайфулла Турсунов, Рамазон Абдуллаев, Иброҳим Усмонов, Шерзод Умаралиев, Абдивали Қодиров, Фарҳод Қобилов.
11:30-17:00
2-шўъба йиғилиши “Ҳаким Термизий – Мовароуннаҳр ренессансининг маънавий-илмий намояндаси”
Модератор – Жалолиддин Мирзаев – Термиз давлат университети доценти. Ўтказилиш жойи: Имом Термизий маркази кичик зали (сиғими 50 киши)
• Спикерлар: Али Ғрибий, Солиҳ Чифт, Ферҳат Гўкче, Нодир Каримов, Гулнора Худойберганова, Дурсун Сари, Масъудхон Исмоилов.
• Тушлик (“Zeytun” ресторани) ва муҳокамалар.
• Спикерлар: Жўрабек Чўтматов, Зафар Фахриддинов, Жалолиддин Мирзаев, Каромиддин Жамаҳматов, Сарвар Саидов, Равшан Худайберганов.
• Савол-жавоб ва мунозаралар. Конференция ёпилиши ва якуний декларацияни қабул қилиш.
• 16:00-17:00: Ҳамкорлик меморандумларини имзолаш маросими.
17:00-22:00
Маданий дастур, зиёрат ва расмий қабул маросими
• 17:00-18:00: Дам олиш (“Termiz Palace” меҳмонхонаси).
• 18:00-19:00: Ҳаким Термизий мажмуасига трансфер ва ташриф.
• 19:00-19:30: Ҳаким Термизий мажмуасида дарахт экиш маросими.
• 19:30-20:20: Султон Саодат мажмуасига трансфер ва танишув.
• 20:40-22:00: Иштирокчилар шарафига расмий қабул маросими (“Гранд алмаз” тантаналар саройи). Меҳмонхонага трансфер, дам олиш.
10 Июль, 2026 · Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари

I Халқаро конференция: ИМОМ АЛ-БУХОРИЙНИНГ “АЛ-ЖОМИЪ АС-САҲИҲ” АСАРИ – УММАТ КИТОБИ

Модератор – Шовосил Зиёдов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори. Ўтказилиш жойи: «Hadith Hotel» меҳмонхонаси конференц зали (сиғими 150 киши)
09:00-11:00
ЯКУНИЙ ЯЛПИ МАЖЛИС. КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ
Спикерлар: Фирдавс Абдухаликов – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори, Доктор Абделилаҳ Бенарафа – ICESCO Бош директори ўринбосари, Давронбек Махсудов – Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Шовосил Зиёдов – Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Комилжон Шермухамедов – Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, Музаффархон Жониев – Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори.

III Халқаро конференция: “ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ДУНЁ: МЕРОС, МУЛОҚОТ ВА ТАРАҚҚИЁТ”

4-пленар йиғилиш: “Марказий Осиё тарихи манбалари: Учинчи Ренессанснинг илмий-тарихий асослари”
Модератор – Дилноза Жамолова, ФА Тарих институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, профессор. Ўтказилиш жойи: “Imam al-Bukhari Grand Hotel” (сиғими 100 киши)
09:00-09:10
Адуманноп Зияев – Санъатшунослик институти бўлим мудири, профессор.
09:10-09:20
Адилет Кудайбергенов – “Марказий Осиё – Хитой формати” Бош директор ўринбосари.
09:20-09:30
Хуршид Файзиев – Темурийлар тарихи давлат музейи директори.
09:30-09:40
Нурхат Иманкулова - Қирғизистон Республикаси Миллий тарих музейи вакили.
09:40-09:50
Татяна Емильяненко - Россия Этнография музейи вакили.
09:50-10:00
Абдушукур Муродов – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази катта илмий ходими.
10:00-10:10
Асилбек Абдуғаниев - Ўш давлат университети (Қирғизистон) Илоҳиёт факультети доктори.
10:10-10:20
Стелла Халикова-Брундукова – Россия Мусулмонлари маданий бошқарувида аёллар ҳамкорлиги уюшмаси муассиси.
10:20-10:30
Мирсодиқ Исҳоқов – Тошкент Давлат шарқшунослик университети профессори.
10:30-11:00
Кофе-брейк
11:00-11:10
Ҳамидулло Лутфиллаев – Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи, т.ф.н.
11:10-11:20
Шерзод Махмудов – Тарих институти бўлим бошлиғи, т.ф.д.
11:20-11:30
Фаҳриддин Ибрагимов – Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти бўлими бошлиғи, PhD.
11:30-11:40
Турсунали Қўзиев – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори илмий маслаҳатчиси.
11:40-11:50
Рустам Жабборов – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази илмий котиби.
11:50-12:00
Буробия Ражабова – Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, ф.ф.н.
12:00-12:10
Ойсара Мадалиева – Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти катта илмий ходими, т.ф.н.
12:10-12:20
Динора Ражабова – Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, PhD.
12:20-12:30
Анжуманнинг ёпилиши.

IV Халқаро конференция: ТЕРМИЗ ҲАДИС МАКТАБИ: АЛЛОМАЛАР МЕРОСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАДҚИҚОТЛАР

05:00-06:00
Нонушта (“Termiz Palace” меҳмонхонаси).
06:00-08:00
Имом Термизий мажмуасини зиёрат қилиш.
08:00-09:00
Термиз шаҳри аэропортига трансфер.
09:00-09:30
Термиз-Самарқанд рейси билан учиш.
10:00–12:30
Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиш. Имом Бухорий инновацион музейи бўйлаб экскурсия, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактабига ташриф.
12:30–13:30
Жума намози.
13:30–14:30
Тушлик (Боғишамол гарден).
15:00–17:00
Махдуми Аъзам зиёратгоҳи, Имом Мотуридий мақбараси ва Чокардиза мажмуаси зиёрати.
Жадвал асосида
Самарқанд вокзалига трансфер. Тошкент шаҳрига жўнаб кетиш. Поездда кечки овқат. Меҳмонларни Самарқанд шаҳри аэропортидан кузатиш.
Жадвал асосида
Меҳмонларни Тошкент Шимолий вокзалида кутиб олиш. Меҳмонхонага жойлашиш. Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортидан кузатиш.
11 Июль, 2026 · Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари
Алоҳида дастур доирасида
Ислом цивилизацияси маркази биносида соҳа мутахассислари, талабалар учун хорижлик экспертлар иштирокида маъруза, семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш.

Ялпи Мажлис Сессиялари

Тошкент
7–8 Июль 2026
Ислом Цивилизацияси Маркази
I
Ислом цивилизацияси маркази – инновацион илмий–маърифий ғояларнинг халқаро платформаси
II
Туркий халқларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси: илмий, маънавий ва маданий мерос трансформацияси
III
Ислом цивилизациясининг маънавий мероси: ҳадис, фиқҳ, илоҳиёт ва маърифат
IV
Ислом цивилизациясида инклюзив интеллектуал салоҳият: тарихий моделлар ва замонавий талқинлари
V
Музейлар, кутубхоналар ва қўлёзма манбалар ислом меросини сақлаш воситаси сифатида
VI
Замонавий медиамаконда ислом цивилизацияси: маданиятлар мулоқоти ва рақамли коммуникация
VII
Ислом санъатини ўрганиш соҳасидаги фаолият истиқболлари

Форум Иштирокчиларининг Ҳаракатланиш Харитаси

40+ мамлакатдан меҳмонлар — уч шаҳар бўйлаб бир йўналиш

Uzbekistan Map Тошкент Самарқанд Термиз
Келиш
Маршрут
Қайтиш
Шаҳар
LIVE
Форум ҳолати